Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 19.11.2025 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор Ш.Л.дан ундирувчи “Ҳамкорбанк” фойдасига 33 617 050 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлимига келиб тушган.
Қарздор 15 кунлик ихтиёрий муддатда қарзини бартараф этмагани боис, унга тегишли қиймати 400 млн сўмлик “BYD” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ҳозирда автотранспорт воситасини “e-auksion” электрон платформада сотувга чиқариш чоралари амалга оширилмоқда.


