1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда фуқароларга уй олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Улар кредитга уй олиб беришни айтиб, 14 нафар фуқаронинг 2 млрд сўмдан ортиқ пулларини қўлга киритган.

Тошкентда фуқароларга уй олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

 

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида бир қатор тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.

 

Аниқланишича, «С.Б.» МЧЖ раҳбари ва бошқалар 14 нафар фуқарога Тошкент шаҳри ва вилоятидан кредитга уй олиб беришни ваъда қилиб, сохта шартномалар тузиш орқали уларнинг 1,9 млрд сўм ва 18 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика