1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда фуқаронлардан қурол сўраган шахс шифохонага жойлаштирилди

20 ёшли йигит телефонидан қурол суратини кўрсатган ва уни қаердан сотиб олиш ҳақида сўраган.

Тошкентда фуқаронлардан қурол сўраган шахс шифохонага жойлаштирилди

 

14 февраль куни Тошкент шаҳрида атрофдагиларга ўзининг мобил телефони орқали қурол суратини кўрсатиб, уни қаердан сотиб олиш мумкинлигини сўраган фуқарога нисбатан тезкор чора кўрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

 

Маълум бўлишича, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчасида яшовчи 2006 йилда туғилган С.М. атрофдагиларга қурол суратини кўрсатган ва сотиб олиш имконияти ҳақида сўраган. Воқеадан сўнг у ҳодиса жойини тарк этган.

 

Ҳолат юзасидан Миробод туман ИИБ органлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Текширув давомида С.М. шахсининг руҳий носоғломлиги аниқланиб, у руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган.

 

Тергов якунида қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика