1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Айрим раҳбарларга гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ўринбосар тайинланади

Ёшлар орасида наркотик истеъмоли ва жиноятлар кўпайди, профилактика тизими кучайтирилади. Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги раҳбари R.Mamatov фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимга лойиқ эмаслиги кўриб чиқилади.

Айрим раҳбарларга гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ўринбосар тайинланади

 

Ўтган йилда пойтахтда 1,5 мингдан ортиқ шахс наркотик воситалар истеъмол қилгани расман рўйхатга олинди. Шу билан бирга, «соя»да бўлган гиёҳвандларнинг сони бундан ҳам кўп бўлиб, уларнинг аксарияти ёшлар ҳисобланади. Улар наркотик моддаларга ойига ўртача 20–25 миллион сўм сарфлаётгани, маблағ топиш илинжида жиноятга қўл уриши табиийлиги қайд этилди. Республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳвандлик таъсирида жиноят қилган бўлиб, уларнинг учдан бири Тошкентга тўғри келади.

 

Шу йилдан бошлаб наркотикларни аниқлашда нарко экспресс-тестлардан оммавий фойдаланишга ўтилади. Гиёҳвандликка нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларида раҳбарнинг алоҳида ўринбосари белгиланиши топширилди. Ҳокимлар, олийгоҳ ректорлари, техникум ва мактаб директорларининг ўринбосарлари ушбу йўналишга масъул бўлади.

 

Гиёҳвандларни даволаш жараёни камида тўрт ой давом этиши белгиланди. Мутасаддиларга хусусий шериклик асосида аҳолига наркологик хизмат кўрсатиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси юкланди.

 

Шаҳарда жиноятчилардан олинган синтетик моддалар сўнгги беш йилда 11 карра ошган, уларнинг 95 фоизи интернет орқали тарқатилиб, тўловлар криптовалютада амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, мамлакат ичида нарколабораториялар фаолият юритаётгани қайд этилди.

 

Қонунчиликда давлат органларининг вазифалари аниқ кўрсатилмаганлиги танқид қилиниб, Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигининг масъулияти кучайтирилди. Эндиликда агентлик мутасадди идоралар ишини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва баҳолаш ваколатига эга бўлади. Агентлик раҳбари Р. Маматов фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимга лойиқ эмаслиги кўриб чиқилади.

 

1999 йилда қабул қилинган наркотиклар ҳақидаги қонун ҳам янгидан ишлаб чиқилиши лозимлиги таъкидланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика