1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда ҳайдовчи иккита автобус орасида қолиб кетиб, ҳалок бўлди

Автобус ҳайдовчиси темир йўл кесишмасида тўхтаб турган автобусдан қўл тормозини тортмасдан тушиб, унинг олдига ўтган.

Тошкентда ҳайдовчи иккита автобус орасида қолиб кетиб, ҳалок бўлди

 

Бугун, 20-декабр куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Икки автобус орасида қолиб кетган 37 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.

 

Хабарга кўра, соат 16:56 атрофида Хонобод кўчасидаги темир йўл кесишмасида 55-йўналишда ҳаракатланаётган YUTONG CNG русумли автобус поезд ўтаётгани сабабли тўхтаб турган. Унинг ортидан яна бир YUTONG CNG автобуси ҳам тўхтаган.

 

Орқадаги автобус ҳайдовчиси транспорт воситасини қўл тормозига қўймасдан пастга тушиб, автобус олдига ўтган. Шу вақтда автобус ўз инерцияси билан олдинга юриб кетиб, ҳайдовчини олдинда турган автобус билан оралиқда сиқиб қўйган.

 

Оқибатда ҳайдовчи олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги туфайли юз берган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика