Тошкент шаҳри Миробод туманида 3 декабрь куни соат 11:20 атрофида “Cherry” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқариладиган пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланиб келаётган аёлни уриб юборгани, шундан сўнг воқеа жойидан қочиб кетгани маълум қилинди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аёл йўлни кесиб ўтаётганида автомобиль катта тезликда уриб кетган. Жабрланганга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг бир нечта суяклари синган.
Шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича қидирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.


