Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи ва бир нечта шахслар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Жорий йилнинг 9 февраль куни Учтепа тумани, Юсуф Саккокий маҳалласи ҳудудида 2001 йилда туғилган “Isuzu” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси Н.А. (йўловчиси – 2005 йилда туғилган Х.Н.) ҳамда фуқаролар: 1993 йилда туғилган С.С., 1990 йилда туғилган О.С., 2006 йилда туғилган С.А. ва 2008 йилда туғилган A.A. ўртасида тортишув юзага келиб, ўзаро жанжал келиб чиққан.
Аниқланишича, жанжал вақтида юк автомашинаси йўловчиси X.Н. темир жисм билан фуқаро О.С.нинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


