Тошкент шаҳрида ички ишлар ходими 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Nemolchi» лойиҳаси хабар берди. Қизнинг онасининг айтишича, воқеа жорий йилнинг май ойи охирида содир бўлгани айтилмоқда.
Хабарда айтилишича, 13 ёшли қиз дугонаси билан кўчада кетаётганида қўшниси дугонасининг машинасига ўтириб, унга сайр қилишни таклиф қилади. Шундан сўнг қиз машинага ўтирган ва уни номаълум томонга олиб кетиб, зўрлашган.
Натижада воқеадан хабар топган жабрланувчининг оила аъзолари ички ишлар органларига мурожаат қилган. Гумонланувчи Тошкент шаҳрида ишловчи ИИО ходими эканлиги айтилмоқда.
Шунингдек, жабрланувчининг онасига кўра, гумонланувчи унинг оиласига бир неча бор таҳдид қилган.


