1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда Иккинчи Ўзбекистон–Хитой таълим форуми бўлиб ўтди

Унда Ўзбекистондан 160 дан ортиқ таълим ташкилотлари вакиллари қатнашмоқда.

Тошкентда Иккинчи Ўзбекистон–Хитой таълим форуми бўлиб ўтди

Бугун, 2 ноябрь куни Тошкентда Иккинчи Ўзбекистон–Хитой таълим форумининг расмий очилиш маросими ташкил этилди.

 

Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Хитой Халқ Республикаси Таълим вазири Хуай Тсзинпен ҳамда масъуллар иштирок этишди.

 

Шунингдек, форумда Хитойнинг турли олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар марказлари вакиллари, Ўзбекистондан 160 дан ортиқ таълим ташкилотлари вакиллари қатнашмоқда.

 

Тадбир давомида икки давлат ўртасида таълим ва илмий тадқиқотлар йўналишида ҳамкорлик, таълим жараёнига сунъий интеллектни жорий этиш ва таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграциясига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, талабалар иштирокида миллий маданиятимиз ва урф-одатларга бағишланган кўргазма ҳамда университет биносида кўчат экиш тадбири ташкил этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика