«MY5» телеканали журналистига қўпол муомала қилган шахсга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Қайд этилишича, 5 июнь куни очиқ суд мажлисида Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманида аҳоли мурожаатини ўрганаётган журналистни ҳақорат қилган 1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган М. Я. га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Унга кўра, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг тегишли қарори билан М. Я. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


