1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда коллектордаги сув оқ рангда оққани бўйича изоҳ берилди

Сувни ифлослантирган фуқаро жазога тортилди.

Тошкентда коллектордаги сув оқ рангда оққани бўйича изоҳ берилди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Қорақамиш коллекторидаги сув оқ рангда оқаётганлиги бўйича хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси муносабат билдирди. 

 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Прокуратураси ҳамкорлигида олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича мазкур қонунбузилиш ҳолатини содир этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган.

 

Қурилиш материали ҳисобланган (суюқ шпаклёвка)ни қонунга хилоф тарзда Қорақамиш коллекторига ўзбошимчалик билан оқизганлиги учун давлат инспектори томонидан МЖтКнинг 91-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм) миқдорида жарима белгиланди.

 

Шунингдек, ифлослантирилган Қорақамиш коллекторидан экологик лаборатория учун таҳлил намуналар олинган, бугунги кунда мутахассислар томонидан текширувлар ўтказилмоқда. Текширув ишларининг якуний натижалари бўйича табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, қоплама тўловлари ундирилади

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика