Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли уй мурожаатга асосан текширилди.
Текширув давомида мулкдор томонидан бинонинг асосий таянч девори бузилиб, янги эшик очилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат бинонинг сейсмик барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли жиддий ҳисобланади.
Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 159-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва 15 кун муддатда деворни аввалги ҳолатига қайтариш бўйича мажбурий ёзма кўрсатма берилган.


