1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда кредитдан қарздор ҳайдовчининг машинаси хатланди

У ўзига тегишли “Cobalt” русумли автомашинани хатлашдан яшириб келган.

Тошкентда кредитдан қарздор ҳайдовчининг машинаси хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарорига асосан банк фойдасига қарздор М.И.дан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

 

Қарздорга бир неча бор огоҳлантириш берилганига қарамасдан, у қарздорликни ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортган, шунингдек ўзига тегишли “Cobalt” русумли автомашинани хатлашдан яшириб келган.

 

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида мазкур автомашина Жиззах шаҳри ҳудудида ҳаракатланган вақтида аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

 

Келгусида ушбу автомашина аукцион савдолари орқали сотилиб, тушган маблағ ҳисобидан мавжуд кредит қарздорлиги қопланиши режалаштирилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика