Жорий йилнинг 15 февраль куни соат 18:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ТХАЙ–Чорбоғ кўчалари кесишган чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1969 йили туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги HOWO русумли юк автомобили ва шу йўналишда ҳаракатланаётган 2004 йили туғилган фуқаро бошқарувидаги велосипед ўзаро тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


