Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса 2024 йил 11 январь куни соат 09:00 ларда Тошкент шахар Мирзо Улуғбек тумани Ахмад Югнакий кўчасида содир бўлган.
Гентра ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Лада Веста русумли автомашинасига йўл бермаслиги оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада, Лада Веста транспорт воситаси ағдарилиб кетган.
"Йўл транспорт ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар юқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.


