Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 06:20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида ҳайдовчи 1985 йилда туғилган С.К. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 нафар пиёда 1953 йилда туғилган С.К. ва 1960 йилда туғилган К.С.ларни уриб юборган. Ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахт поясига тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва пиёдалар олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.