Бугун, 27 декабрь куни Янгиҳаёт тумани “Янги умид” МФЙ ҳудудида ҳаракатсиз турган Lacetti русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.


