1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда Li ва BYD иштирокидаги ЙТҲ бўйича суд қарори бекор қилинди

Апелляция суди иш тўлиқ ўрганилмаганини аниқлаб, материалларни қўшимча текширувга қайтарди.

Тошкентда Li ва BYD иштирокидаги ЙТҲ бўйича суд қарори бекор қилинди

 

Тошкент шаҳрида Li ва BYD автомобиллари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан чиқарилган суд қарори апелляция инстанцияси томонидан бекор қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчасида юз берган мазкур ЙТҲ бўйича маъмурий иш апелляция инстанциясида мазмунан қайта кўриб чиқилган. Суд жараёнида томонларнинг важлари ўрганилиб, дастлабки суриштирув ишлари тўлиқ ўтказилмагани аниқланган.

 

Судлов ҳайъати ушбу камчиликларни суд жараёнида бартараф этиш имкони йўқлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди қарорини бекор қилишга қарор қилди. Иш материаллари қўшимча суриштирув ўтказиш учун тегишли органга юборилди.

 

Шунингдек, мазкур қарордан норози томонлар белгиланган тартибда юқори инстанцияга шикоят қилиш ҳуқуқига эга экани билдирилди.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси 2025-йил 30-сентябрь куни содир бўлган. 2025-йил 23-декабрь куни биринчи инстанция суди BYD ҳайдовчисини авария айбдори деб топган эди.

 

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, экспертлар авария вақтида Li автомобилнинг тезлигини аниқ белгилаш имкони бўлмаганини билдирган. BYD ҳайдовчиси эса суд қарори ҳақида кеч хабардор бўлганини ва уни адолатсиз деб ҳисоблашини айтиб, қарор устидан шикоят киритган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика