1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда мактаб биносида ёнғин чиқди

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин таъмирлаш жараёнида хавфсизлик меъёрлари бузилгани натижасида юзага келган.

Тошкентда мактаб биносида ёнғин чиқди

Бугун, 13 октябрь куни соат 17:23 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “112” тизими орқали Мирзо Улуғбек тумани “Шукур Бурҳонов” маҳалласда жойлашган 208-мактаб ҳудудидаги таъмирланаётган бўш бино том қисмида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Фавқулодда вазиятлар хизматлари ҳодиса жойига беш дақиқа ичида етиб борган. Ёнғин соат 17:39 да тўлиқ қуршаб олинган ва 17:42 да бутунлай бартараф этилган.

 

Таъкидланишича, ёнғин содир бўлган пайтда мактабда ўқувчилар ва ходимлар бўлмаган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин таъмирлаш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли юзага келган бўлиши мумкин. Воқеа оқибатида етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика