1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда мактаб директори ва ота-она жанжаллашди

Ҳолат юзасидан ММТБ расмий муносабат билдирди.

Тошкентда мактаб директори ва ота-она жанжаллашди

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги 213-мактабда директор ва ота-оналар жанжали акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

 

АниқланишичаМиробод тумани Қўйлиқ ота маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи КФ. 213-мактабда ўқимаслигига қарамай бир неча марта мактабга кириб, ўртоқларининг дарсда ўтиришига халақит берганлиги учун мактаб директори И. С. уни таълим муассасаси ҳудудидан чиқариб юборган. 7 апрель куни кўп маротаба огоҳлантирилишига қарамай, КФ. яна мактаб ҳудудида дарс вақтида собиқ синфдоши билан учрашган. Бунинг гувоҳи бўлган директор КФ. билан гаплашиб турган унинг тенгдоши 10-синф ўқувчиси А. га танбеҳ берган.

 

Шу куни КФнинг отаси турмуш ўртоғи билан мактаб директори кабинетига бостириб кирган. “Баратхўжа” МФЙ маҳалла профилактика инспектори А. Днинг бир неча марта огоҳлантиришига қарамай, улар директорга ҳурматсизлик қилиб, сўкиб, туҳмат гаплар билан ҳақорат қила бошлашган. Бундан асабийлашган мактаб директори И. С. ота-онани ўз хонасидан чиқиб кетишларини талаб қилган.

 

Содир бўлган воқеадан сўнг директор фуқаронинг хатти-ҳаракатлари юзасидан унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика