1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Тошкентда “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.

Тошкентда “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

 

Тошкентда 14 май куни ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.



Режага кўра, ушбу спорт тадбири илк маротаба 2000 га яқин иштирокчини бирлаштиради.

 

Тадбир 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланиб, старт-финиш нуқтаси “Ҳумо арена” мажмуасининг олдидаги майдонга белгиланган. Пойгаларга 14 май куни 07:00 да старт берилади.

 

Режага кўра, спорт тадбири илк маротаба 2000 га яқин иштирокчини бирлаштиради.

 

Мусобақа дастури кенгайтирилди ва унга 3 та масофа қўшилди:

ярим марафон – 21,1 км;

чорак марафон — 10,5 км;

3 кмга югуриш.

 

"Мусобақа кубогини қўлга киритиш учун Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси вакилларидан иборат 7 та жамоа ҳамда куч ишлатувчи тузилмалар таълим муассасаларининг 6 та жамоаси кураш олиб боради", — дейилади хабарда.

 

“Мен ғолиб” мусобақаси анъанавий равишда муҳим давлат саналари – Ватан ҳимоячилари куни, Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунини нишонлашга бағишланган ҳолда ўтказилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика