1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда МИБ орқали коммунал қарздорликлар ундирилмоқда

Бунинг учун ҳамкор ташкилотлар билан ишчи гуруҳ ташкил қилинган.

Тошкентда МИБ орқали коммунал қарздорликлар ундирилмоқда

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан суд қарорларига асосан, таъминотчи корхоналар фойдасига коммунал қарздорликлар ҳамда Бошқарув сервис компаниялари(БСК) фойдасига ундирувлар юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, жорий йилнинг шу даври мобайнида бошқарув сервис компаниялар фойдасига оид жами 67 минг 515 та 96 млрд. сўмлик келиб тушган, шундан 60 630 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 39,8 млрд. сўм қарздорлик ундирилган.

 

Шунингдек, 2 106 нафар қарздорларга нисбатан 4,8 млрд. сўм миқдоридаги қарз суммаларини ундируви қарздор фуқароларнинг ойлик иш ҳақларига қаратилган.

 

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида иш юритувдаги “Ҳудудгаз таъминоти” АЖ фойдасига 34.4 млрд сўмлик 10 768 та ижро ҳужжати бўйича ижроси таъминланган.

 

Шунингдек, иш юритувдаги “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига олиб борилган ундирув билан боғлиқ ижро ҳаракатлари давомида 41.1 млрд. сўмлик 596 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган.

 

Мисол учун, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Бюронинг марказий аппарат таркибий тармоқ раҳбари, Тошкент шаҳар бошқармаси таркибий тармоқ масъул ходимлари ҳамда Чилонзор туман бўлими ходимлари билан биргаликда ишчи гуруҳлар тузилиб, Чилонзор тумани бўйича Бошқарув сервис компаниялари, таъминотчи корхоналар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда қарздорликни камайтириш, истеъмол маданиятини ошириш, ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика