1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда молиявий пирамида ташкил қилган украиналик фуқаро қамоққа олинган

М.М. 2020 йил 15 январда Тошкентда “Golden Сash story” МЧЖ хорижий корхонасини таъсис этган.

Тошкентда молиявий пирамида ташкил қилган украиналик фуқаро қамоққа олинган

 

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълумот берилди.

 

Корхонанинг асосий фаолияти улгуржи савдо амалга ошириш бўлса-да, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот уюштириб, ушбу корхонага тилла ва кумуш буюмларини инвестиция тариқасида киритганларга ҳафтасига 2,3%, йилига 40% дан 262% гача даромад бериб бориш билан қизиқтирган. Натижада, минглаб фуқаролардан 100 АҚШ долларидан 10.000 АҚШ долларигача бўлган нархдаги тилла ва кумуш буюмларни қўлга киритган.

 

— Улар мижозлар олдидаги мажбуриятларини янги мижозлар ҳисобидан гўёки даромад сифатида пластик карталарига маълум миқдорда пул маблағини ўтказиш йўли билан қизиқтириб, республика бўйича минлаб фуқароларнинг жуда кўп миқдорга тенг бўлган мулкини қўлга киритган. Жабрланганлар сони, асосан, Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Бухоро, Қарақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларига тўғри келади, — деди ИИВ Тергов департаменти ўта мухим ишлар бўйича терговчиси Маъмур Раҳматуллаев.

 

ИИВ вакилининг сўзларига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши 2021 йил 17 ноябрда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан хорижий корхона ва унинг мансабдор ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 181-моддаси 2-қисми в,г бандлари билан қўзғатилган. Мансабдорлар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Шунингдек, 22 ноябрда куни жиноят иши Тергов департаменти иш юритувига олинган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика