1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда Нексия–3 пиёдани уриб юборди

Оқибатда 41 ёшли фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.

Тошкентда Нексия–3 пиёдани уриб юборди

 

Бугун, 30 август куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида пиёда ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, соат 01:40 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги “Мирзо Улуғбек” кўчасида 2000 йилда туғилган Д. Я. Нексия–3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 1981 йилда туғилган фуқаро А. П.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда ҳодиса жойида вафот этган.


 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика