Кеча, 27 август куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 23:30 ларда Юнусобод тумани Ахмад Дониш кўчасида юз берган. Унда бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1992 йилда туғилган Ф. Ф. бошқарувидаги HOWO русумли юк машинаси ҳамда 1995 йилда Т. А. бошқарувидаги Нексия автомашиналари тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида тан жарохат олганлар йўқ. Ушбу ЙТҲ “Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги ҳабарнома” орқали расмийлаштирилган.


