1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Тошкентда ўқувчи танишини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

Марҳум унинг телефонини олиб қўйишга урингани сабаб жанжал юзага келган.

Тошкентда ўқувчи танишини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

 

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 22 май куни соат 23:30 атрофида Олмазор туманида содир бўлган.

 

Қайд этилишича, 2004 йилда туғилган бола (242-сонли мактаб ўқувчиси) унинг Samsung телефонини олиб қўйишга ҳаракат қилган таниши билан жанжаллашиб, ўткир тиғли жисм билан бир неча маротаба тан жароҳат етказган ва воқеа жойидан яширинган.

 

Оқибатда олинган тан жароҳатлари сабаб жабрланувчи вафот этган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс ушланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика