1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда ота-бола томонидан ташкил этилган яширин дори омбори аниқланди

Омборда Туркия ҳамда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 87 турдаги, жами 133 374 дона дори воситалари аниқланди.

Тошкентда ота-бола томонидан ташкил этилган яширин дори омбори аниқланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa хабар берди.

 

Аниқланишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 1969 ва 1997 йилларда туғилган ота-бола ўз яшаш хонадонида яширин омбор ташкил қилган. Ушбу омборда ноқонуний йўллар орқали олиб кирилган дори воситалари сақланиб, кейинчалик дорихоналарга тарқатиб келинган.

 

Тезкор тадбир давомида гумонланувчиларга тегишли хонадон ва транспорт воситаси кўздан кечирилганда, асосан Туркия ҳамда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «Дюспаталин», «Новомикс», “Галвус МEТ” каби 87 турдаги, жами 133 374 дона дори воситалари аниқланди. Ушбу маҳсулотларнинг умумий қиймати тахминан 3 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этади.

 

Шунингдек, текширув давомида 50 минг АҚШ доллари, 10,6 миллион сўм пул маблағлари ҳамда 150 нафарга тегишли банк пластик карталари ҳам топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Ҳозирда дори воситалари намуналарини экспертизадан ўтказиш мақсадида ваколатли лабораторияга юборилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика