Ижтимоий тармоқларда чет эл фуқаросига носвой чекиш таклиф этилаётган ҳолат акс этган видео тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан текширув ўтказилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 25 январь куни Чилонзор туманида жойлашган истироҳат боғларидан бирида 2006 йилда туғилган M.K чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилган, шунингдек, уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан M.K. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.


