1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тошкентда Ўзбекистон маданий мероси ҳақидаги китоблар тақдимот акцияси ўтказилди

120 та ташкилотга мингдан ортиқ китоб-альбомлар топширилди.

Тошкентда Ўзбекистон маданий мероси ҳақидаги китоблар тақдимот акцияси ўтказилди

 

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда “Яхши китоб – сифатли таълим кафолати” мавзусида инсонпарварлик акцияси ўтказилди. Шунингдек, “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” халқаро нашрининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

 

Кутубхоналар, миллий маданият марказлари, музейлар ва олий таълим муассасаларининг 120 дан ортиқ вакиллари, олим ва тадқиқотчилар иштирок этган тадбирда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумининг янги томлари тақдим этилди. Бу китобларни бепул олиш учун сертификатлар ҳам топширилди.

 

Ташкилотчилар ушбу китоблар ва лойиҳа туфайли мамлакатимиз ёшлари ўз тарихини чуқур ўрганиши, хорижда сақланаётган тўпламлар билан яқиндан танишишига ишонч билдирмоқда.

 

– Президентимиз мурожаатномаси ва 2023 йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб белгиланиши мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантиришда муҳим омил бўлди. Бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналиши ёшлар, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси бўлиб, мазкур лойиҳа бунинг ёрқин далилидир. Эсланг, биз ҳам бир пайтлар ёш талаба эдик ва бундай китобларни, юртимизда ва хорижда ҳам қидирардик. Ҳозирда мамлакатимизда ўлкамизнинг хориж тўпламларида сақланаётган ноёб осори-атиқалари ҳақида ҳикоя қилувчи муҳташам нашрлар мавжуд. Шу билан бирга, шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунгача бундай лойиҳанинг дунёда ўхшаши бўлмаган. Янги Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимиз халқлари меросини марказлашган тарзда ўрганиш тизими вужудга келди, бу албатта, давом эттирилиши керак, – деди филология фанлари доктори, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов.

 

Айтиш жоизки, китобларга нафақат хориж музейларида сақланаётган мерос, балки жаҳондаги миллий коллекциялардаги ноёб манбалар ҳам киритилган. Уларнинг айримлари биринчи марта нашр этилаётгани муҳим аҳамиятга эгадир.

 

Маълумот ўрнида, лойиҳа доирасида миллий ва хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликда, ижтимоий масъулиятли бизнес кўмагида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилди. Бу китоблар Ўзбекистон маданий мероси дурдоналари ҳақида қимматли маълумотларни ўз ичига олган бўлиб, дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидаги коллекцияларга бағишланган. Шу билан бирга, ушбу тўпламлар ҳақида 30 дан ортиқ ҳужжатли фильмлар суратга олинди. Яна ўн жилд нашрга тайёрланмоқда.

 

Бутунжаҳон жамиятига дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 400 га яқин шарқшунос, санъатшунос, тарихчи ва этнографлар киради. 2017-2022 йиллар давомида 6 та халқаро конгресс, юздан ортиқ тақдимотлар, давра суҳбатлари ва медиа ивентлар ўтказилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика