1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда “Ўзбекистон табиий мероси” фотокўргазмаси очилди

Атроф-муҳит ва экологик муаммоларга бағишланган экспозицияда 60 та фотоасар намойиш этилмоқда.

Тошкентда “Ўзбекистон табиий мероси” фотокўргазмаси очилди

 

Тошкент Фотосуратлар уйида “8 декабрь – Жаҳон иқлим куни” муносабати билан “Ўзбекистон табиий мероси” номли фотокўргазма очилди. Тадбир Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг ноёб табиий мероси, экотизимлари ва ҳимояга муҳтож ҳудудларини кенг оммага таништиришдир.

 

Фотокўргазма орқали жамоатчиликнинг эътиборини глобал иқлим ўзгариши кучайиб бораётган бир пайтда атроф-муҳит муаммоларига қаратиш, инсонларнинг табиатга нисбатан онгли ва масъулиятли муносабатини шакллантириш кўзда тутилган.

 

     

 

Экспозицияда 60 та фотоасар намойиш этилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг гидрологик, геологик, биологик ва палеонтологик йўналишдаги табиий мерос объектлари, жумладан:

  • сув ресурслари,
  • ландшафтлар,
  • ноёб флора ва фауна,
  • тоғлар, қояликлар, чўл ҳудудлари,
  • қўриқланадиган ҳудудларнинг табиий манзаралари акс этган.

 

Кўргазмада профессионал ва ҳаваскор сураткашларнинг ишлари жамланган бўлиб, улар мамлакатнинг энг гўзал ҳамда экологик аҳамиятга эга масканларини ўзига хос бадиий кўринишда тасвирлаган.

 

       

 

Тадбир доирасида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан чоп этилган “Ўзбекистон табиий мероси” ҳамда “Ўзбекистон табиати фаслларда” номли фотоальбомларнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мазкур нашрларда Ўзбекистоннинг табиат ёдгорликлари, ноёб дарахтлар, тоғ тизмалари, музликлар, қумтепалар, кўллар, шаршаралар, ўрмонлар ва ҳайвонот дунёси ҳақида экологик тадқиқотларга асосланган батафсил маълумот берилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика