1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда Қатар элчихонаси очилди

Маросимда Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий иштирок этди.

Тошкентда Қатар элчихонаси очилди

 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, кеча, 7 май куни икки давлат ҳукуматлари, дипломатик корпус вакиллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида элчихонанинг тантанали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

 

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистон томони Қатарни араб дунёсидаги муҳим, ишончли ва истиқболли ҳамкор деб билишини таъкидлади. Қатар дипломатик ваколатхонасининг очилиши икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очиши, уларнинг амалий мазмун билан бойишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов мамлакатга ташриф билан келган Қатар Давлати ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий билан учрашув ўтказди.

 

Мулоқотда томонлар жадал ривожланаётган Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг долзарб масалалари, қўшма дастурларни амалга ошириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш истиқболлари, савдо ва инвестициявий алоқалар, маданий-гуманитар ҳамда сайёҳлик алмашинувларини муҳокама қилди.

 

"Шубҳасиз, Қатарнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси фаолиятининг йўлга қўйилиши муносабатларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик уфқларини кенгайтириш, савдо ва инвестициявий соҳаларни, шунингдек, халқларимиз ўртасидаги алоқаларни жадаллаштиришга хизмат қилади", — дейди Бахтиёр Саидов.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика