1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда қозонлар газ етишмаслиги сабаб керакли иссиқликни ишлаб чиқара олмаяпти

"Veolia Energy Tashkent" вазиятни яхшилаш учун кучайтирилган режимда ишламоқда.

Тошкентда қозонлар газ етишмаслиги сабаб керакли иссиқликни ишлаб чиқара олмаяпти

 

Тошкент шаҳрининг айрим туманларида газ таъминотидаги кузатилган узилишлар сабабли иситиш сифатига ҳам путур етган

 

Маълум бўлишича, иссиқлик энергияси “Тошиссиқликмарказ” ҳамда “Тошкент ИЕС” (90%) ва Веолиа Энергй Ташкент маҳаллий қозонхоналарида табиий газдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади (10%).

 

“Иссиқлик параметрлари Веолиа Энергй Ташкентнинг ҳарорат жадвалига мувофиқ ўрнатилади, ундан кейин эса ишлаб чиқарилган жами иссиқлик энергиясини компания истеъмолчиларга етказади. Шу тариқа, шаҳар иссиқлик таъминоти корхоналарига босими пасайтирилган газ етказилиб, ўрнатилган параметрлар тўлиқ таъминланмаяпти”, — дейилади компания хабарида.

 

Шунингдек, компания вазиятни яхшилаш учун кучайтирилган режимда ишлаётгани, мутахассислар муаммоли ҳудудларни аниқлаш учун жойларга бораётгани ҳамда иссиқлик таъминоти корхоналари билан биргаликда иссиқлик энергиясини қайта тақсимлаш бўйича ишларни мувофиқлаштираётгани қайд этилмоқда.

 

Аввалроқ, Тошкентда газ босими тушиб кетгани, бу эса айрим газ қуйиш шохобчалари фаолиятини вақтинча тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика