1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда салкам 7 минг доллар сохта пул аниқланди

Уни сотаётган 3 нафар шахс ДХХ томонидан қўлга олинган.

Тошкентда салкам 7 минг доллар сохта пул аниқланди

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қалбаки пул, қимматли қоғозларни тайёрлаш ва улар билан муомала қилишни олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилган.

 

Тадбир давомида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 3 нафар шахс олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога 6900 АҚШ долларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. Шунингдек, мазкур купюралар қалбаки эканлиги ҳам аниқланган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика