1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда Спарк ҳайдовчиси пиёдани уриб, қочиб кетди

Оқибатда ободонлаштириш бўлими ходими воқеа жойида вафот этган.

Тошкентда Спарк ҳайдовчиси пиёдани уриб, қочиб кетди

 

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди. Бу ҳақида шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.

 

Ҳодиса кеча, 15 август куни соат 12:50 ларда Юнусобод тумани “Боғишамол” кўчасида содир бўлган. Спарк русумли автомашина ҳайдовчиси йўл четида турган пиёдани уриб юбориб, биринчи ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан кетиб қолган. Оқибатда пиёда, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчиси, 1967 йилда туғилган Г.К. олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. 


Ҳозирда автомашинада пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчининг шахси аниқланиб, 1990 йилда туғилган Ю. Р. ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика