1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда сувда чўкаётган фуқаро қутқариб қолинди

Эркак спиртли ичимлик исътемол қилиб, чўмилиш мақсадида сувга тушган

Тошкентда сувда чўкаётган фуқаро қутқариб қолинди

 

ФВВ хабарига кўра, Тошкент шаҳрида каналда чўкаётган инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинган. Таъкидланишича, бугун, 10 июль куни соат 14:51 да Тошкент шаҳар ФВБ тезкор бошқарув маркази Навбатчи-диспетчерлик хизматига Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналида фуқаро чўкиб кетаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.

 

Натижада зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувилари етиб борган. Маълум бўлишича фуқаро спиртли ичимлик исътемол қилиб, чўмилиш мақсадида сувга тушган ва ўз эҳтиётсизлиги натижасида хавфсизлигини таъминлай олмай чўкаётган бўлган.

 

«ФВВ қутқарувчилари фуқарони каналдан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди. Шундан сўнг психологик ёрдам кўрсатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди», — дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика