Жиноят ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туман судининг қарорига асосан, қарздор МЧЖ раҳбари З.Ж.дан ундирувчи Сергели туман электр таъминоти корхонаси фойдасига 266 млн 960 минг 769 сўмлик электр энергиясидан ноқонуний уланиш оқибатида етказилган зарар суммаларини мажбурий тартибда ундириш белгиланган.
Ҳозирги кунда электр энергияси бўйича қарздорлик масаласи жуда долзарб бўлиб, ушбу йўналишда Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу маънода қарздор томонидан тегишли муддатларда зарар суммалари амалга оширилмагани сабабли, ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорга тегишли “Spark” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилиниб, унга нисбатан тақиқ қўйилди. Қидирув натижасида автотранспорт воситаси топилиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ хатланди ва қарзни қоплаш мақсадида уни реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Автотраснпорт воситаси аукцион савдоларига чиқарилиб, сотувдан тушган пул маблағлари таъминотчи корхона фойдасига йўналтирилади. Қолдиқдаги қарз суммалари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.


