Энергетика вазирлигининг хабар беришича, таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳридаги 3 та туманнинг айрим кўчаларида 13 июль куни соат 00:00 дан 08:00 га қадар электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Хусусан:
- Мирзо Улуғбек туманидаги «Яланғоч» подстанциясидаги қуввати 10000 кВА бўлган куч трансформаторини 16000 кВА қувватлисига алмаштириш ишлари олиб борилиши сабабли «Яланғоч», «Катта яланғоч», «Аҳмад Югнакий», «Тракторсозлар», «Азамат», «Ҳумоюн» МФЙлари ҳамда «ТТЗ-1», 2-, 3- ва 4-мавзеларидаги истеъмолчилар 00:00 дан соат 05:00 га қадар;
- Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110 кВ бўлган электр узатиш кабель тармоғида монтаж ишлари олиб борилиши ҳамда ушбу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида соат тонгги 00:00 дан 08:00 га қадар:
- Олмазор тумани: «Иброҳим ота», «Чуқурсой», «Аҳил», «Мояриқ» МФЙларида аҳоли хонадонлари ҳамда Жоме мавзесининг тадбиркорлик субъектлари;
- Юнусобод тумани: «Ҳасанбой», «Катта Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати», «Туркистон», «Йўлариқ», «Акбаробод», «Тикланиш», «Астробод», «Ҳамкоробод», «Исломобод», «Собиробод», «Нурмакон», «Мингчинор» МФЙларининг қисман кўчалари ва Иссиқлик маркази вақтинчалик электр таъминотидан ажратилади.
Таъкидланишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик мақсадида Тошкент шаҳрида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берилганди.


