Жорий йил бошидан буён Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақи тўлаш тартибини бузиш билан боғлиқ 4 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва йўловчилар ҳамда ҳайдовчилар томонидан белгиланган қоидаларга амал қилиниши таъминлаш мақсадида тегишли хизматлар томонидан рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаган йўловчилар ҳаракати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси, ҳайдовчилар томонидан ушбу қоидани бузилиши эса 145-моддаси асосида баҳоланади.


