13 август куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида судланувчи Ж.И.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.
Унга кўра, судланувчи шу йилнинг 29 июнь куни бошқарувидаги ONIX автомашинасига Тошкент вилояти Зангиота тумани “Тўқимачи” маҳалласидан Д.Ш.ни (қиз бола) йўловчи сифатида ўтказиб, Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Пахтакор” маҳалласи, Уйғур кўчасидаги кўприк олдида шаҳвоний шилқимлиқ қилган.
Суд ҳукмига кўра, Ж.И. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


