1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи ушланди

Пора таклиф қилиш билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар Фарғона ва Сурхондарёда ҳам фош этилди.

Тошкентда ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи ушланди

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳри ва бир нечта вилоятларда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига пора беришга уринган шахслар фош этилди.

 

Пойтахтда “Оnix” русумли автомашина ҳайдовчиси қонуний талабларга бўйсунмасдан қочишга уринган, бирок ЙПХ ходимлари томонидан ушланган. Машина жарима майдончасига жойлаштирилганидан сўнг ҳайдовчи автомобилни қайтариб олиш мақсадида 500 АҚШ долларини пора сифатида бераётганида қўлга олинди.

 

Худди шундай ҳолатлар Фарғона вилоятида ҳам қайд этилди. Қува туманида маст ҳолда машина бошқарган “Nexia-3” ҳайдовчиси инспекторга 1000 доллар, Боғ‘дод туманида эса “Damas” ҳайдовчиси 800 доллар таклиф қилган.

 

Сурхондарёнинг Бандихон туманида эса маст ҳолатда “Labo” бошқарган шахс тузилган баённомадан қутулиш ва автомобилни жарима майдонидан чиқариш эвазига ЙПХ ходимига 3 миллион сўм бераётганида ушланди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан барча шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг пора бериш билан боғлиқ моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика