1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда ЙПХдан қочган ҳайдовчи скутер ва Cobalt’ни уриб юборди

Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланиб, шифохонага юборилган.

Тошкентда ЙПХдан қочган ҳайдовчи скутер ва Cobalt’ни уриб юборди

 

Кеча, 22 апрель куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро ЙПХ ходимларидан қочиб, скутер ҳайдовчиси ва Cobalt автомашинасини уриб юборди.

 

Соат 23:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели–Муқимий чорраҳасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори 2001 йилда туғилган, Шайхонтоҳур туманида яшовчи   С.Х.  бошқарувида бўлган Gentra русумли транспорт воситасига жезл ва ҳуштак ёрдамида тўхташ ишорасини берган. Аммо ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган.

 

Ҳайдовчининг хатти-ҳаракати ходимларда шубҳа уйғотган. Шундан сўнг Cobalt русумли автотранспорт воситасида Gentra автомашинасининг орқасидан кузатув олиб борилган ва махсус овоз кучайтиргич орқали бир неча маротаба ҳайдовчига тўхташ ишораси берилган. Ҳайдовчи С.Х. эса ЙПХ инспекторларининг қонуний талабини бажармасдан Шота Руставели–Комил Яшин ҳамда Боғи Бўстон–К.Яшин чорраҳаларида светафорнинг тақиқловчи қизил чироғига бўйсунмасдан белгиланган меъёрий тезликни ошириб  ҳаракатланган.

 

Шундан сўнг ҳайдовчи Комил Яшин–С.Сирожидинов чорраҳасида Gentra русумли транспорт воситасида иккинчи даражали йўлдан чиқиб, асосий йўлдан келаётган скутерга йўл бермасдан тўқнашув содир этган. Шунингдек, Комил Яшин 1-тор кўчасидаги йўл четида тўхтаб турган Cobalt русумли автомашинага бориб урилган.

 

Кузатув ишларини олиб бораётган ЙПХ инспекторлари Яккасарой туманида яшовчи  скутер ҳайдовчиси — 2004 йилда туғилган Ю.А.  ҳамда Gentra йўловчиси —Чилонзор туманида  яшовчи, 2002 йилда туғилган И.С.ларга биринчи ёрдам кўрсатишган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари орқали яқин атрофдаги шифохонага олиб боришган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика