1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда ЙТҲга учраган Nexia ва Lacetti мажақланиб кетди

Тўқнашув учта автомашина иштирокида юз берган.

Тошкентда ЙТҲга учраган Nexia ва Lacetti мажақланиб кетди

 

Бугун, 14 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса соат 15:00 ларда Чилонзор туманининг Бунёдкор шоҳкўчаси “Новза” жоме масжиди рўпарасида юз берган. Унда 2003 йилда туғилган  Ш.С. бошқарувидаги Nexia 3, 1972 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1990 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги Labo ўзаро тўқнашган.

 

ЙТҲ оқибатида Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.Х. тан жароҳати олган.

 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика