1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда “заправка”да турган Labo ёниб кетди

Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси воқеа тафсилотларини очиқлади.

Тошкентда “заправка”да турган Labo ёниб кетди

Кеча, 3 апрель куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Labo русумли автомобиль ёниб кетди.

 

Воқеа соат 19:50 ларда Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида содир бўлган. У ерда ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Т.Н.га тегишли Labo русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан. 

 

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.

 

“Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда”, — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Андижон шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган супермаркет автотураргоҳида тўхтаб турган Gentra ёниб кетган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика