Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бугун, 3 июль куни соат 14:25 да Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Қайд этилишича, носозлик оқибатида Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Олмазор туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Тошкент тумани истеъмолчиларининг бир қисмида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиб, тармоқни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.


