1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тошкентдаги IT-park биносида ёнғин чиқди — видео

Ёнғин 3 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан 10 дақиқа ичида бартараф этилган.

Тошкентдаги IT-park биносида ёнғин чиқди — видео

 

Тошкентдаги IT-park биносида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

 

Қайд этилишича, 23 ноябрь куни соат 11:12 да Мирзо Улуғбек тумани «Олимлар» МФЙ Шаҳриобод кўчасида жойлашган кўп қаватли биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

 

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:15 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 11:25 да ўчирилган.

 

Ёнғин натижасида 24 қаватли қурилиши тугалланмаган IT-park биносининг 21-қаватида тахминан 5 квадрат метр майдонда пенопласт қолдиқлари ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида қўшни биноларга зарар етмаган.

 

«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика