Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги компьютер клубида содир бўлган можаро оқибатида икки нафар вояга етмаган ўқувчи пичоқлаб жароҳатланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 19 ёшли йигит компьютер клубига кириб, у ерда бўлган ўқувчилар билан саломлашмагани сабабли кескин оҳангда гаплашган. Орада келиб чиққан тортишув вақтида у ёнида бўлган пичоқ билан икки нафар ўқувчига тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми — икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан қасддан ўртача оғир тан жароҳати етказиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.
Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


