Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида 14 январга ўтар кечаси ёнғин юз берди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 13 январ куни соат 23:59 да Ниёзий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:04 да воқеа жойига етиб борган ва қисқа вақт ичида тезкор чоралар кўрилган. Ёнғин соат 00:37 да тўлиқ бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.


