1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Ёнғин 16-қаватдаги хонадонда содир бўлган.

Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

 

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ. Қайд этилишича, бугун, 1 август куни соат 11:25 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани «Боғбон» МФЙ Нормухаммедов мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

 

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон соат 11:32 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:41 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин натижасида юқори қаватдаги хонадон балконида турган 2 квадрат метр майдонда уй-жиҳозлари ёниб зарарланган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика