1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдаги мактабда 4-синф қизча синфдошлари томонидан калтакланди

Вазирлик ҳозирда воқеа бўйича ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.

Тошкентдаги мактабда 4-синф қизча синфдошлари томонидан калтакланди

Тошкентдаги мактабда 4-синф ўқувчисига синфдошлари томонидан зўравонлик қилингани ҳақидаги видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

 

Маълум бўлишича, Сергели туманидаги 300-мактабда 4-синфда ўқийдиган қиз бола синфдошлари томонидан калтакланган. Бу ҳақда жабрланган ўқувчининг онаси маълум қилган.

 

Онанинг сўзларига кўра, бир нечта ўғил бола қизнинг юрак ва бел қисмига сакраб тепган. Воқеадан кейин мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар томонидан етарли чоралар кўрилмаган.

 

Дастлаб икки нафар ўқувчини мактабдан ҳайдаш ҳақида қарор қабул қилинган, бироқ орадан кўп ўтмай улар яна ўқишга қайтарилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Замон.уз»га , воқеа бўйича ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, воқеа 20 сентябрь куни юз берган. Унда 4-синф ўқувчиси ва синфдош ўғил болалар ўртасида дарсдан сўнг оғзаки тортишув содир бўлган.

 

Ҳуқубузарларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида жавобгарликка тортилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика