Маълум қилинишича, бугун, 2 август куни соат 11:43 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 50-сонли мактабнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:49 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:52 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган. Ёнғин натижасида 2-қаватнинг тахминан 10 квадрат метр майдонида ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


